Транспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи коплекс қурулиши лойихасини ишлаб чиқиш учун танлов

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! 
«GROSS INSURANCE» суғурта компанияси Сизни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси, 23 уй манзили бўйича жойлашган «Авто, мото ва вело транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш комплекс биноси"нинг   қурилиш проектини ишлаб чиқиш бўйича танловда қатнашишга таклиф этади.  
Номзодларга қуйидаги талаблаб қўйилади:

1. Матн қисми, шу жумладан архитектура концепсияси, изоҳловчи хат, комплекс объектининг таркиби, технологик жараёнларнинг таснифи ва бошқалар.

2. Электрон тарзда (CD-диск) рангли график ва босма материалларда. Шу жумладан, бош план, фасад, чизмалар, қаватлар режаси, 3D графика, юқоридан кўриниши ва бошқалар.

3. Техник-иқтисодий кўрсаткичлар, шу жумладан объектнинг хажми (сиғими, ишлаб чиқариш тармоқларининг ишлаши, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони, бино ва иншоотларнинг қаватлари, қурулиш хажми, бино қурулиши майдони, умумий майдон ва бошқалар)

4. Лойиҳанинг тахминий нархи ва муддати.

Лойиҳа таклифларини қабул қилишнинг сўнгги муддати - 01.07.2019. Лойиҳа  таклифларини кўриб чиқиш муддати иштирокчиларга қўшимча равишда эълон қилинади

Танловнинг мукофот жамғармалари қуйидагича қилиб белгиланади:

1-ўринни эгаллаган танлов ғолибига - 20 млн сўм

2-ўринни эгаллаган номзодга - 10 млн сўм

Батафсил маълумот учун: Ш. Шукурлаев (99) 889-19-09, З. Мурадов  (90) 175-74-68.

Республика бўйича ягона рақам 1166