ГРОССмейтеримиз кучли учликда!

Хабарингиз бор 21-29 май кунлари аёллар ва эркаклар ўртасида ФИДЕнинг Марказий Осиё мамлакатлари буйича 3.4. минтакавий чемпионатига пойтахтимиз мезбонлик қилди. 
Унда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Авғонистон давлатларидан келган меҳмон шахматчилар шунингдек мусобақа мезбонлари швецар система буйича дона сурдилар. 
Жаҳон кубигида иштирок этиш учун туғридан туғри йўлланма берувчи биринчи ва иккинчи ўринлар учун курашда бизнинг ГРОССмейстер, Нодирбек Абдусатторов, ҳамда мусобақада фаворит ҳисобланган 17-жахон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам иштирок этди.
Мусобақа ўта муросасиз баҳсларга бой бўлиб, якунда биринчи ўринни Қозоғистонлик шахматчи Жумабаев Ринат эгаллади. Тажрибали шахматчимиз Рустам Қосимжонов иккинчи, ёш ГРОССмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов фаҳрли учинчи ўринни эгаллади. 
Шу ўринда GROSS INSURANCE суғурта компаниясининг спорт элчиси бўлмиш Нодирбек Абдусатторовга бунданда катта зафарларни тилаб қоламиз.